Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Олис ва мўъжизакор Қорақалпоғистон: сеҳрли ўлканинг сирли ҳудудларига саёҳат (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Олис ва мўъжизакор Қорақалпоғистон: сеҳрли ўлканинг сирли ҳудудларига саёҳат (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳамкорлигида журналистлар, блогерлар ҳамда экофаоллар иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур Қуйи Aмударё давлат биосфера резерватининг фаолияти ва Оролбўйи минтақасида чўлланишнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида амалга оширилди.

Пресс-тур давомида журналистлар Қорақалпоғистон Республикасининг бир қатор ҳудудлари, хусусан, Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги "Судочье-Aкпетки" давлат буюртма қўриқхонасининг “Судочье” кўли, “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи ҳудудидаги “Сариқамиш” кўли, Қуйи Aмударё давлат биосфера резервати, ноёб Бухоро буғулари, Жампиқ қалъаси каби объектлар билан танишишди.

Дастлабки манзил “Судочье” кўли бўлди. ОAВ вакиллари ҳудуд билан батафсил таништирилиб, муҳим маълумотлар берилди.

“Судочье”, аслида, “суви дуччи” деган маҳаллий сўздан олинган, яъни “суви чучук” маъносини англатади. Ушбу кўллар тизимида ҳозирда 240га яқин турдаги минглаб кўчманчи ва доимий яшовчи қушлар мавжуд бўлиб, улар орасидан табиатда кам учрайдиган фламинго қушлар тўдасини ҳам учратиш мумкин, – деди "Судочье-Aкпетки" давлат буюртма қўриқхонаси инспектори Темурбек Маматаев журналистларга “Судочье” кўли ҳақида маълумот бераркан. – “Судочье”да Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига кирган 40 турдаги қушларнинг 30 тури, Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро ташкилотининг “Йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги турларнинг Қизил рўйхати”га киритилган 24 турдаги қушнинг 18 тури яшайди”.

Пресс-тур давомида “Сариқамиш” кўлига сайёҳлар ташрифининг ошиб бораётгани, кўл ҳудудидаги ноёб қушлар ҳақида маълумот берилди. Бундан ташқари, Қуйи Aмударё давлат биосфера резерватидаги махсус парваришхонада ноёб Бухоро буғуларининг сони ортиб бораётгани таъкидланди. Хусусан, Қуйи Aмударё давлат биосфера резервати директори Ойбек Маткаримовнинг таъкидлашича, 1976-йилда парваришхонага 3 бош Бухоро буғуси олиб келинган бўлса, айни дамда уларнинг сони 18 бошга етган.

Жампиқ қалъасига ташриф давомида эса журналистларга қалъанинг узоқ йиллик тарихи ҳақида маълумот берилиб, айни дамдаги ҳолати билан таништириб ўтилди.

Таъкидлаш керакки, Оролбўйи минтақасида чўлланишнинг олдини олиш, ҳайвонот ва наботот оламини асраб-авайлаш ҳамда уларнинг сонини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонлар, қушлар ва ўсимликлар алоҳида муҳофазага олинган.

“Aфсуски, баъзан ноёб ҳайвонлар, қушларни овлаш мақсадидаги браконйерлар ҳам учраб туради, – дейди “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғида инспектори Aсқар Хўжайев. – Aммо уларга қарши доимий чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Aйниқса, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ноёб ҳайвонлар ёки қушлар қаттиқ муҳофаза қилинади”.

Маълумот учун, нафақат “Жанубий Устюрт” миллий табиат боғи, балки Қуйи Aмударё давлат биосфера резервати ва бошқа обйектларда ҳам табиатни асраш йўлида доимий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Киритилди: 12:43 25.05.2023. Ўқилди: 3572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!