Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Олимлар одамлар фикрини ўқийдиган сунъий интеллект яратишди

Олимлар одамлар фикрини ўқийдиган сунъий интеллект яратишди

Компьютер орқали инсоннинг фикрларини (тасвирларини, ниятларини) ўқиш деб талқин қилиниши мумкин бўлган лойиҳалар узоқ йиллардан бери мавжуд. Осака университети тадқиқотчилари сунъий интеллектни одам кўраётган тасвирни такрор ўқишга ўргатишди.

Ушбу тадқиқотга матн ёрдамида тасвирларни яратувчи машҳур Stable Diffusion дастури асос қилиб олинган. Таниб олиш аниқлиги 80 фоизни ташкил этади. У шакл ва ҳатто рангларни айнан такрорлайди. Японлар томонидан қўлланилган нейрон тармоқ калит сўзлар асосида тасвир ҳосил қилади ва ҳар бир янги матн ишораси расмни янада аниқроқ тасвирлашга хизмат қилади.

Олимлар ушбу схемага яна бир босқични қўшиб ўрганди. Тажрибада иштирок этган тўрт иштирокчининг мия фаолияти маълумотларини солиштирилди. Одамларга тасвирларнинг матнли тавсифи билан турли хил фотосуратлар кўрсатилди, нейрон тармоқ эса миянинг қаери ҳаяжонланганлигини ёзиб олди ва ёд олди.

Ҳаммаси бўлиб кўнгиллиларга 10 мингга яқин тасвирлар кўрсатилди, тизим мия фаолияти суратларини тўплади ва сунъий интеллект уларни таққослаб, шифрлади. Олинган матнли ва визуал маълумот инсон миясининг қайд этилган фаолияти билан боғланди. Тренинг якунлангач, тизим эксперимент иштирокчилари кўраётган объектларнинг шакли ва ҳатто ранглари ҳам жуда аниқ такрорланганлигини айтишган. Аниқлик 80 фоизни ташкил этган.

“Биз тадқиқотимиз етарлича юқори аниқлик ва семантик аниқлик билан тасвирларни қайта ишлаб чиқаришга қодир эканлигини кўрсатдик. Бу сизга одамларнинг фикрларини самарали ўқиш имконини беради”, – деб ёзади япон тадқиқотчилари ўз мақолаларида.

Уларнинг сўзларига кўра, технология фалаж бўлган одамлар билан мулоқот қилиш, ҳайвонларнинг дунёни қандай кўришини ўрганиш ва, эҳтимол, орзуларимизни ёзиб олиш имконини беради. Осака университетида ўтказилган тадқиқот натижалари ҳақиқатда ҳайратланарли.

Киритилди: 17:04 18.03.2023. Ўқилди: 1811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!