АҚШ ва Европа космик агентликлари 2032 йилда Ер билан тўқнашиши мумкин бўлган астероидни кузатмоқда. У ўтган йилнинг декабрь ойида кашф этилди ва 2024 YR4 деб номланди.
Олимлар тўқнашув эҳтимолини атиги 1,3 фоиз деб ҳисоблашмоқда.
Бироқ ҳозирда астероид сайёра учун потенциал хавфли бўлган самовий жисмлар рўйхатида биринчи ўринда туради ва унинг Ерга таъсири ядровий бомба таъсирига тенг бўлиши мумкин.