Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, 1963 й.т., фуқаро Қ.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк картасида мавжуд бўлган жами 5.040.000 сўм пулларини ечиб олганлигини билдирган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фуқаро Қ.Ш.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Деҳқонобод туманида яшовчи, оилавий шифокорлик пункти фельдшери 1993 й.т., В.Э. эканлиги аниқланган.
У мазкур жиноятни фуқаро Қ.Ш. оилавий шифокорлик пунктига шифокор кўригига келган вақтда, унинг мобил телефонидан банк картаси маълумотларини ва SMS-кодни қўлга киритиб, “CLICK Evolution” мобил иловаси орқали пулларни ўзлаштирган.
В.Э.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.