Бугун 29 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Оҳангарон туманида ЙҲХ автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Оҳангарон туманида ЙҲХ автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Бугун, 23 июл куни соат таҳминан 05:00 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 39-километрида 1969 ва 1992 йилларда туғилган ҳайдовчилар бошқарувидаги "Gentra" ва "Cobalt" русумли транспорт воситалари иштирокида инсонлар жароҳат олишига сабаб бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойга "Lasetti" русумли хизмат автомобилида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб боришган ва йўл-транспорт ҳодисасини расмийлаштириш ва ушбу жойда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида патрул автомобилини маёқчаларини ёқган ҳолда қатнов қисмининг ўнг бўлагига жойлаштиришган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи 2001 йилда туғилган Р,А "HOWO" русумли юк автомобилини "Тошкент-Олмалиқ" йўналишида бошқариб келиб, тажрибасизлиги ҳамда эътиборсизлиги натижасида "Lasetti" русумли патрул автомобилини ён қисмига бориб урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу ҳолатда ҳаракат иштирокчиларини соғлиғига зиён етмаган.

Иккала йўл-транспорт ҳодисалари юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:35 23.07.2025. Ўқилди: 694 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!