Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Огоҳ бўлинг! "Дача" мавсумида фирибгарлар ҳам пул ишлаб оляпти!

Огоҳ бўлинг! "Дача" мавсумида фирибгарлар ҳам пул ишлаб оляпти!

Жорий йилнинг 22 июнь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига 1960 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ёзги дачани ижарага олганлигини, олдиндан бегона шахсга 1 миллион 400 минг сўм миқдордаги пулларини ўтказиб берганлигини маълум қилган.

У эса пулни картасига ўтказиб олгач, фуқаро билан алоқани узиб, ижтимоий тармоқлардан ғойиб бўлган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот технологиялари соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 1999 йилда туғилган фуқаро Тошкент шаҳри ҳудудида қўлга олинди.

Ушбу шахс билан олиб борилган суриштирув тадбирлари натижасида, у шу каби 15 дан ортиқ ҳолатларни содир этганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 04:35 28.07.2025. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!