Бугун 23 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Одилжон Ҳамробеков: "Эронда Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз"

Одилжон Ҳамробеков: "Эронда Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз"

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков Қирғиз Республикасига қарши кечган баҳсдан сўнг ўйин ҳақида фикрлари билан бўлишди.

"Бизни стадиондан қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат. Яна бир муҳим баҳсни ғалаба билан якунлаб олдик. Яна бир қадам қолди, холос. Эронда Жаҳон чемпионатини йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

Ўйиндаги ҳисоб бизни қониқтираётган эди. Шунингдек, рақиб дарвозабони жуда яхши ўйин намойиш этди. Ноаниқ амалга оширилган пенальти бизга таъсир ўтказгани йўқ. Терма жамоада айтарли ўзгаришлар бўлгани йўқ. Ҳозир ўзгаришлар қилиш учун вақт йўқ. Сречко Катанецнинг ёрдамчилари Тимур Кападзе билан бирга ишламоқда" - деди Одилжон Ҳамробеков Қирғиз Республикаси мағлуб этилганидан сўнг.

Киритилди: 14:10 21.03.2025. Ўқилди: 507 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!