Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Очлик, бомбардимон ва ўлим: Ғазода инсоният ҳалок бўлмоқда

Очлик, бомбардимон ва ўлим: Ғазода инсоният ҳалок бўлмоқда

Ғазо шимолида жойлашган турар-жой биносига Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужуми оқибатида 50 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги кунларда Ғазода вафот этган 29 нафар бола ва кекса одам "очликка боғлиқ ўлимлар" сифатида рўйхатга олинганини маълум қилди. Яна минглаб одамлар очликдан ўлиш хавфи остида қолмоқда.

Жиноятчи Исроил Ливаннинг жанубий ва шарқий шаҳарларини бомбардимон қилиб, камида бир кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳужум ноябрь ойида Ҳизбуллоҳ билан эришилган ўт очишни тўхтатиш келишувидан бери энг шиддатли ҳужумлардан бири сифатида баҳоланди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, жиноятчи Исроилнинг Ғазога қарши уруши натижасида камида 53 822 фаластинлик ҳалок бўлди, 122 382 киши эса яраланди. Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етказди.

Киритилди: 20:15 23.05.2025. Ўқилди: 518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!