Бугун 4 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ОЧЛ Элит. "Нефтчи" плей-офф ҳудудига яқин, "Пахтакор" қуйи ўринларда

ОЧЛ Элит. "Нефтчи" плей-офф ҳудудига яқин, "Пахтакор" қуйи ўринларда

Осиё Чемпионлар лигаси Элит мусобақасининг Ғарбий минтақасида 4-тур баҳслари ортда қолди. Ҳозирча Ўзбекистоннинг ҳар икки вакили плей-офф йўлланмасини берувчи кучли саккизликка кира олмаяпти.

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби тўртта учрашувдан 4 очко жамғариб, 9-поғонада бормоқда. Жамоанинг тўплар нисбати -2 га тенг.

"Пахтакор"нинг аҳволи эса анча мураккаб. Тошкентликлар тўрт турда атиги 2 очко тўплади ва тўплар нисбати -5 бўлган ҳолда 14-ўринни эгаллаб турибди.

Мусобақада энг яхши натижани БААнинг "Ал-Айн" клуби қайд этмоқда. Жамоа барча учрашувларида ғалаба қозониб, 12 очко билан якка пешқадамга айланган.

"Ал-Ҳилол", "Истиқлол" ва "Шабаб Ал-Аҳли" 9 очкодан жамғарган. "Ал-Қодисия" ҳамда "Ал-Аҳли" ҳисобида эса 8 очкодан мавжуд.

ОЧЛ Элит. Ғарбий минтақа. 4-турдан кейинги жадвал:

Ўрин Жамоа Очко
1 "Ал-Айн" 12
2 "Ал-Ҳилол" 9
3 "Истиқлол" 9
4 "Шабаб Ал-Аҳли" 9
5 "Ал-Қодисия" 8
6 "Ал-Аҳли" 8
7 "Ан-Наср" 6
8 "Аш-Шамал" 5
9 "Нефтчи" 4
10 "Ал-Иттиҳод" 4
11 "Ал-Васл" 3
12 "Эйр Форс" 3
13 "Трактор" 2
14 "Пахтакор" 2
15 "Ас-Садд" 2
16 "Ал-Ғарафа" 0

Қайд этиш керак, "Ан-Наср" ва "Ал-Васл" ҳозирча учтадан ўйин ўтказган. Қолган жамоалар ҳисобида тўрттадан учрашув бор.

Умумий босқич якунларига кўра, Ғарбий минтақада дастлабки саккиз ўринни эгаллаган клублар кейинги босқичга йўл олади.

Киритилди: Бугун 11:57. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!