Қаршининг "Насаф" клуби бугун, 4 ноябрь куни ОФК Чемпионлар лигаси-2 мусобақасида навбатдаги учрашувини ўтказади. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда Кувайтнинг "Ал-Кувайт" жамоасига қарши майдонга тушади.
Қаршиликлар учун мазкур баҳс алоҳида аҳамиятга эга. Жамоа гуруҳ босқичининг учта туридан кейин бор-йўғи бир очко тўплаган ва ҳали ғалаба қозонмаган.
"Насаф" дастлаб "Ал-Холидия" билан нурсиз дуранг ўйнади. Кейинги учрашувларда эса "Ал-Ваҳда"га 1:2, "Ал-Кувайт"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Рақиб жамоа эса учта ўйинда 6 очко жамғариб, А гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Бугунги баҳсда "Насаф" нафақат биринчи ғалабасини қўлга киритиш, балки гуруҳдаги имкониятларини яхшилаш учун ҳам ҳаракат қилади.
ОФК Чемпионлар лигаси-2. А гуруҳи. 4-тур
4 ноябрь, чоршанба
21:00. "Ал-Кувайт" — "Насаф"
Учрашув вақти Тошкент вақти билан кўрсатилган.