Маълумки, 17 сентябрь санасида «Андижон» клуби Туркманистон пойтахти Ашхободда ОЧЛ 2 мусобақасининг «B» гуруҳидан ўрин олган «Аркадағ» жамоасига қарши илк тур ўйинини ўтказади.
ОФК мазкур беллашув учун ҳакамлар бригадасини тайинлади. Унга кўра, сингапурлик 38 ёшли Аҳмад А'Қашаҳ бин Аҳмад ал-Бадове бош ҳакам сифатида ишлайди. У 2013 йилдан бери ФИФА ҳаками сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.
ОЧЛ-2. «B» гуруҳи, 1-тур. 17 сентябрь
«Аркадағ» - «Андижон»
Бош ҳакам: Аҳмад А'Қашаҳ бин Аҳмад ал-Бадове (Сингапур)
Ёрдамчи ҳакамлар: Манож Калвани, Ашокраж Живаража (иккаласи ҳам Сингапур)
Захира ҳаками: Леов Хонг Вей (Сингапур)
Назоратчи ҳакам: Саад Ал-Фазлий (Қувайт)
Комиссар: Валид Муҳаммад Муса Таҳил ал-Блуший (БАА)