ОФК Чемпионлар лигаси-2 ярим финали доирасида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» ҳамда Қатарнинг «Ал-Аҳли» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Дубайдаги «Забел» стадионида бўлиб ўтган баҳсда Саудия клуби 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.
Ўйинда ҳисобни 10-дақиқада «Ал-Аҳли» ҳужумчиси Секу Янсан очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Кингсли Коман мувозанатни тиклади. 23-дақиқада вингер Габриэл Анжело «Ан-Наср»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунида, 45+7-дақиқада Кингсли Коман дублни расмийлаштирди. Иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Коман хет-трик қайд этган бўлса, 80-дақиқада Абдулла Ал-Ҳамдан якуний ҳисобни ўрнатди — 5:1.
Қайд этиш жоизки, Криштиану Роналду майдонда 78 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.
Энди «Ан-Наср» турнир финалида 16 май куни Япониянинг «Гамба Осака» жамоаси билан куч синашади.