Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

ОАВ: Хитой мудофаа вазири лавозимидан четлатилди ва тергов хавфи остида

ОАВ: Хитой мудофаа вазири лавозимидан четлатилди ва тергов хавфи остида

Хитой мудофаа вазири Ли Шанфу ўз лавозимидан четлатилди ва тергов хави остида.

Бу ҳақда Financial Times (FT) америкалик уч амалдор ва разведка маълумотлари билан таниш бўлган икки шахсга таяниб ёзмоқда.

FT вазиятни "Пекин ҳарбий ва ташқи сиёсат идорасининг элита аъзолари ўртасидаги тартибсизликнинг сўнгги белгиси" деб атайди.

Бунгача Reuters агентлиги Ли Шанфу икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида омма олдига чиқмагани ҳақида хабар берган эди. Вазир 7-8 сентябр кунлари Вьетнам ва Хитой ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик бўйича йиллик йиғилишда иштирок этиши керак эди, бироқ икки кундан кейин “соғлиғи сабабли” сафарни бекор қилди.

Киритилди: 08:27 15.09.2023. Ўқилди: 1665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!