Фарғона вилояти ҳокимлиги ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида «BNBM BUILDING MATERIALS CENTRAL ASIA» МЧЖга ОАВ вакиллари ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. Унда корхона раҳбар ва ходимлари, масъул мутасаддилар, соҳа мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Дастлаб, корхона мутахассислари тадбир иштирокчилари учун матбуот анжумани этилди. Унда корхона раҳбари инвестиция лойиҳаси, маҳсулот тури ва сифати, ишлаб чиқариш жараёни ва қуввати, экспорт салоҳиятлари ҳақида тўлиқ маълумот берди.
Таъкидланишича, «BNBM BUILDING MATERIALS CENTRAL ASIA» МЧЖ – 2023 йилда ўз ишини бошлаган гипсокартон ишлаб чиқарувчи корхона бўлиб, мажмуа Фарғона вилояти «Қўқон эркин иқтисодий зонаси»да жойлашган. Юқори сифат, техник ва жисмоний афзалликларнинг кенг доираси ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, харидорга нарх ва жисмоний хусусиятлар бўйича мақбул бўлган материални танлашга замин яратади.
Корхонанинг йиллик қуввати 50 млн кв.метрни ташкил этади. Хитой давлатининг замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган, маҳаллий аҳоли учун 200 та янги иш ўринлари ташкил қилинган. Корхонанинг барча маҳсулотлари сертификатланган бўлиб, юқори сифатга эга ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради. Ҳозирда бу ерда тайёрланган маҳсулотлар Қирғиз Республикаси, Тожикистон ва Афғонистон давлатларига экспорт қилинмоқда.
Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари гипсокартон хом ашёси, замонавий технологиялар, ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар, корхонанинг келгусидаги режалар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишди. Корхона шоурумида синов жараёнларини амалий намойиш этишди. Ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олишди.
Эътиборлиси, шу куни журналистлар билан бирга «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида корхона ҳудуди кўчатлар экилди.