Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

ОАВ: Немис разведкаси пандемия Ухандаги “сизиб чиқиш” туфайли бошланганини дарҳол аниқлаган, аммо Меркелнинг идораси бу маълумотларни ошкор қилмаган

ОАВ: Немис разведкаси пандемия Ухандаги “сизиб чиқиш” туфайли бошланганини дарҳол аниқлаган, аммо Меркелнинг идораси бу маълумотларни ошкор қилмаган

"Германия Федерал разведка хизмати (BND) 2020 йилда CОVID-19 пандемияси Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан SARS-CoV-2 вирусининг сизиб чиқиши туфайли юзага келганлигини аниқлаган. Бироқ Федерал канцлер Ангела Меркел маъмурияти бу маълумотларни жамоатчиликдан яширган", деб ёзади Süddeutsche Zeitung газетаси.

Нашр манбаларига кўра, BND раҳбари Бруно Кал Меркелни вируснинг лаборатория келиб чиқиши эҳтимолини 80-95 фоизга баҳолаган тергов жараёни ҳақида шахсан маълум қилган. Бироқ канцлер идораси бу маълумотни оммага ошкор қилмасликка қарор қилган. 2021 йил декабр ойида Олаф Шолц канцлер лавозимини эгаллагач Кал бу маълумотларни унга етказган.

Аммо фақат 2024 йил охирига келибгина Германия ҳукумати BND хулосаларини текшириш учун ташқи экспертларга топширди. Текширув натижалари ҳозирча маълум эмас.

Расмийларнинг разведка маълумотларини яшириш қарори Бундестаг раиси ўринбосари Волфганг Кубики томонидан танқид қилинди. “Яшиллар” партияси воқеаларнинг хронологиясини зудлик билан тушунтиришни талаб қилмоқда.

Киритилди: 11:11 14.03.2025. Ўқилди: 758 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!