Пискент ҳокими ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш сўралди.
Фермерлар кенгаши фермерларга «жонингизни суғуриб оламан» деган Пискент тумани ҳокими Музаффар Ариповнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришни сўраб прокуратурага мурожаат қилди.
Бизнес-омбудсман ҳам ҳолат назоратга олинганини ва унга ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди.
📌 Туман ҳокимлиги ер фермернинг хусусий мулки эмаслигини таъкидлади, аммо ҳокимнинг таҳдидли сўзлари ва ҳақоратларига изоҳ бермади.