Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трампдан «айёр» таклиф: Эронга Исроил ҳужум қилсин

Трампдан «айёр» таклиф: Эронга Исроил ҳужум қилсин

АҚШ Исроилга Эронга мустақил ҳужум қилишни таклиф қилган — Maariv.

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти сўнгги ҳафталарда Исроилни Эронга қарши мустақил ҳарбий операция ўтказишга чақирган. Бу ҳақда Исроилнинг Maariv газетаси хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Вашингтон бундай йўл билан АҚШ ҳарбийларининг можарода бевосита иштирок этиши билан боғлиқ сиёсий хавфларни камайтиришни кўзлаган. Бу, айниқса, АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар яқинлашаётган бир пайтда Трамп учун сиёсий жиҳатдан муҳим бўлган.

Америка маъмурияти Эронга қарши зарбаларда АҚШнинг бевосита иштирок этиши Трампнинг сиёсий мавқеига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деб ҳисоблаган. Шу билан бирга, Вашингтон Исроилнинг мустақил ҳарбий операцияси 27 октябрга белгиланган парламент сайловлари олдидан бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг мавқеини мустаҳкамлаши мумкинлигини тахмин қилган.

Исроил мудофаа армияси Бош штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Эяль Замир эса америкалик расмийларни Эрон билан кенг кўламли ҳарбий тўқнашув Исроилдаги сайловларнинг кечиктирилишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Maariv маълумотларига кўра, Вашингтон ҳозирча Исроилнинг мустақил операция ўтказиши ҳақидаги талабидан воз кечган. Аввалроқ Дональд Трамп АҚШ оралиқ сайловларга қадар Эронга зарба бермаслигини билдирган эди.

Киритилди: 19:34 10.10.2026. Ўқилди: 1366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!