Россия президенти Владимир Путиннинг самолёти Туркманистондан қайтишда Украина дронларининг ҳужумлари сабабли Москвага қўна олмади ва Санкт-Петербургга боришга мажбур бўлди. Бу ҳақда FlightRadar24 сервиси маълумотларига таяниб, The New York Times хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса кеча, 9 октябр куни Россия пойтахтига қилинган Украина дронларининг кенг кўламли ҳужуми пайтида юз берган. Ушбу ҳужум давомида Москванинг барча аэропортлари фаолияти бир неча соатга тўхтатилган. Бу вақтда шаҳарга бир нечта ҳукумат самолётлари учиб келган бўлиб, парвозлар ҳақидаги маълумотлардан кўринишича, уларнинг бортида Туркманистондаги МДҲ саммитидан қайтаётган Путин ва унинг ёрдамчилари бўлган.