Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Нью-Йорк 11 сентябрдаги терактлардан сўнг пайдо бўлган «заҳарли булут» ҳақидаги махфий ҳужжатларни ошкор қилади

Нью-Йорк 11 сентябрдаги терактлардан сўнг пайдо бўлган «заҳарли булут» ҳақидаги махфий ҳужжатларни ошкор қилади

11 сентябрдаги терактлардан 25 йил ўтиб, Нью-Йорк ҳукумати Жаҳон савдо маркази қулаганидан кейин ҳавонинг ифлосланишига оид ўн минглаб махфий ҳужжатларни эълон қилишга қарор қилди. Шаҳар мэри Зохран Мамдани ўша пайтдаги маъмурият ҳавонинг асбест ва бошқа заҳарли моддалар билан ифлосланганлик даражасини яширган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Мамданининг айтишича, аҳолига шаҳарда бўлиш ва ҳаводан нафас олиш хавфсиз экани айтилган. Ваҳоланки, ҳокимият ҳаво ифлосланганини билган. Мэрнинг фикрича, бу орқали шаҳар маъмурияти фожиа оқибатлари учун ўз жавобгарлигини чеклашга уринган бўлиши мумкин.

Келгуси 12 ой давомида тахминан 173 минг саҳифалик ҳужжатлар ошкор қилиниши режалаштирилган. Уларнинг эълон қилинишини Health Watch ноҳукумат ташкилоти суд орқали талаб қилган.

АҚШ соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига кўра, Жаҳон савдо маркази миноралари қулаганидан кейин тарқалган чанг ва тутун таъсири билан боғлиқ саратон ҳамда бошқа касалликлар туфайли 9400 дан ортиқ киши вафот этган. Бу терактлар вақтида ҳалок бўлган 2977 кишидан уч баравардан кўп.

Ҳозирча аниқ айбдорларнинг исмлари келтирилмаган. Бироқ янги ошкор этиладиган ҳужжатлар терактлар вақтида Нью-Йорк мэри бўлган Руди Жулиани, шунингдек унинг вориси Майкл Блумберг учун жиддий саволлар туғдириши мумкин.

Киритилди: 21:20 10.09.2026. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!