Нашр маълумотларига кўра, украин ҳарбийлари Россия-Украина чегарасидаги тахминан 77 квадрат километрлик ҳудудни назорат қилмоқда.
"Гарчи Украина қўшинларининг Курск вилоятидан чекиниши қисқа фурсатда содир бўлган бўлса-да, ҳарбий экспертлар бу Россиянинг бир неча ойдан буён давом этган ҳужумлари ва бомбардимонлари натижаси эканлигини таъкидлашмоқда. Ушбу ҳужумлар украин позицияларини аста-секин заифлаштириб, таъминот йўлларини узиб қўйган ва охир-оқибат қўшинларни ортга чекинишга мажбур қилган", — деб ёзади Тhe New York Times.