Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Nvidia асосчиси компания раҳбарлигидан четлатилиши мумкин — ОАВ

Nvidia асосчиси компания раҳбарлигидан четлатилиши мумкин — ОАВ

Американинг Nvidia технология компаниясида раҳбарият алмашиши мумкин. Директорлар кенгаши компания асосчиси ва бош директори Женсен Хуангнинг ўрнига янги номзодларни излашга киришган.

Bloomberg маълумотига кўра, Nvidia эҳтимолий номзодларни аниқлаш учун ташқи консалтинг компанияси хизматидан фойдаланмоқда. Доимий раҳбар топилгунига қадар вақтинчалик бош директор тайинлаш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Мазкур жараён Хуангнинг шахсий муносабатлари ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган. Жумладан, ОАВда унинг Megaspeed компаниясининг собиқ раҳбарларидан бири Элис Хуанг билан муносабатда бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Nvidia раҳбари ходимларга йўллаган мурожаатида турмуш ўртоғига хиёнат қилганини тан олиб, оиласидан узр сўраган. Компания эса ушбу ҳолат билан боғлиқ айрим масалалар юзасидан ички текширув бошлаган.

The Wall Street Journal хабарига кўра, директорлар кенгаши Хуангни лавозимидан четлатиш масаласини ҳам муҳокама қилмоқда.

Бироқ 12 ноябрь ҳолатига кўра, унинг истеъфоси ҳақида расмий қарор эълон қилинмаган.

Киритилди: Бугун 11:58. Ўқилди: 248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар