Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Нурсултон Рўзибоев ўзбекистонлик ММА жангчиларини Octagon League'ни бойкот қилишга чақирди

Нурсултон Рўзибоев ўзбекистонлик ММА жангчиларини Octagon League'ни бойкот қилишга чақирди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ҳамюртларимизни ММА бўйича Қозоғистоннинг Octagon League ташкилоти ўтказадиган мусобақақаларда иштирок этмасликка чорлади.

"Sportsnews.kz" тарқатган хабарга кўра, Рўзибоев Instagram саҳифасидаги жонли эфир давомида спортчи ва мухлисларга мурожаат қилган.

Нурсултон Олма-Отада бўлиб ўтган жангчилар ўртасидаги конференция олдидан содир бўлган жанжал сабаб бу қарорга келган. Ўша конференция пайтида қозоғистонлик Эркебулан Токтар ўзбекистонлик Одилхон Камолов билан тортишиб қолиб, тўсатдан унга шапалоқ туширган. Ушбу ҳодиса аралаш жанг санъати мухлислари ва жамоатчилик орасида катта шов-шувга сабаб бўлди. Айримлар бу воқеа режалаштирилган ҳаракат бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Жумладан, тожикистонлик жангчи Камил Каратэ ушбу воқелик Токтар ва Камолов ўртасидаги учинчи жангга бўлган қизиқишни ошириш учун уюштирилганини таъкидлади.

Киритилди: 11:56 30.03.2025. Ўқилди: 837 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!