Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги ғалабаси ҳақида гапирди

Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги ғалабаси ҳақида гапирди

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев Дастин Стольцфусга қарши кечган тўқнашуви ҳақида гапирди.

"Жанг режа бўйича кетмади, лекин ютганимдан хурсандман. Биринчи раунддаёқ ҳаммаси ўзгариб кетди. Рақибим менга ҳеч қандай сюрприз тайёрламаган экан. Фақат жангни қабул қилган пайтимда битта хавфли зарбаси борлигини пайқагандим. Билмадим, нимагадир ўша зарбага тўғри келиб қолдим. Бошқа янгилик кўрмадим. Лекин зарбаларимни кўтарди", дейди Рўзибоев.

19 май тонгида бўлиб ўтган беллашувда Нурсултон Германия вакили Дастин Стольцфусни очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди.

Киритилди: 23:36 21.05.2025. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!