Ўзэнергоинспекция Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Нурафшон шаҳрида “Т. Й. С.” МЧЖга қарашли бинанинг электр ускуналари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 1 миллиард 196 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.