Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Нукусда кредитни қайтармаган қурувчининг 36 та хонадони аукционга чиқарилди

Нукусда кредитни қайтармаган қурувчининг 36 та хонадони аукционга чиқарилди

Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 07 октябрь кунги қарорига асосан қарздор “K.T.M.S” МЧЖдан “Ипотекабанк” АТБ фойдасига 13,7 млрд. сўм ундириш, ундирувни гаровда қўйилган кўп қаватли уйдаги 36 та хонадонга қаратиш белгиланган.

Ушбу суд қарори бўйича чиқарилган ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, бўлим давлат ижрочиси томонидан қарздорга ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, гаровга қўйилган 36 та хонадонлар бўлим давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олиниб, жорий йилнинг 22 январь куни электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқариб юборилган.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!