Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади

Ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади

Ўзбекистонда 2026/2027 йилги иситиш мавсуми муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади. Тўловлар ноябрь ойида амалга оширилади.

Президентнинг 28 октябрдаги ПФ–236-сон фармонига мувофиқ, маблағлар биринчи навбатда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга берилади.

Шунингдек, реестрда бўлмаган, аммо "маҳалла еттилиги" хулосаси билан эҳтиёжманд деб топилган оилалар ҳам ёрдам олиши мумкин. Бунда оила аъзоларига тўғри келадиган даромад минимал истеъмол харажатларининг икки бараваридан ошмаслиги асосий мезонлардан бири ҳисобланади.

Марказлаштирилган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар учун алоҳида талаблар белгиланган. Уларнинг жон бошига ўртача ойлик даромади ҳудудларда минимал истеъмол харажатларининг икки, Тошкент шаҳрида эса уч бараваридан ошмаслиги керак.

Бундан ташқари, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар, тегишли реестрдаги ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум болалар тарбияланаётган оилаларга ҳам моддий кўмак назарда тутилган.

Белгиланган даромад чегарасидан юқори кўрсаткичга эга айрим эҳтиёжманд оилаларга эса туман ёки шаҳар штаби қарори билан ёрдам ажратилиши мумкин.

Ижтимоий реестрга киритилмаган оилаларнинг ҳолати баҳоланганда "маҳалла еттилиги" хулосаси инобатга олинади.

Киритилди: Бугун 11:17. Ўқилди: 343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!