Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Норвегия Трамп сабабли Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ҳақида бош қотирмоқда

Норвегия Трамп сабабли Европа Иттифоқига аъзо бўлиш ҳақида бош қотирмоқда

Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйде Financial Times нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Норвегия фуқаролари икки марта — 1972 ва 1994 йилларда ўтказилган референдумларда Евроиттифоқ таркибига киришга қарши овоз берган эди. Бироқ ўша пайтда, ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, дунёдаги сиёсий вазият анча ижобий бўлган.

"Орадан 30 йилдан ортиқ вақт ўтди ва ўша осойишта дунё ғойиб бўлди. Биз янада мураккаб вазиятда қолганимизни тан олишимиз керак: ўз вақтида биз қўшилмасликка қарор қилган Европа Иттифоқи тизимлари ҳозирги кунда тобора катта аҳамият касб этмоқда", — дея Эйденинг сўзларидан иқтибос келтиради FT ва вазир бу ўринда савдо сиёсати ҳамда божхона тартибга солиш механизмларини назарда тутаётганини тушунтириб ўтади.

Эйденнинг тан олишича, агар Норвегиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши бўйича референдум эртага ўтказилса, у шахсан "ёқлаб" овоз берган бўларди. Шунингдек, ижтимоий сўровлар мамлакат фуқароларининг аксарияти ушбу блокка қўшилишга ҳануз қарши эканини кўрсатяпти, евроинтеграция тарафдорларининг сони эса секин-аста ўсиб бормоқда.

Киритилди: Бугун 12:21. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!