Норвегия ЕИнинг Москвага қарши илгари тақдим этилган 11-санкция пакетига қўшилган ҳолда Россияга қарши янги санкциялар жорий қилди.
Бу ҳақда Норвегия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинди.
"Янги санкциялар раунди асосан Европа Иттифоқининг 11-санкция пакети чораларига мос келади", - дея таъкидлади Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги.
Норвегия пакети Россия ҳудуди орқали “Россиянинг ҳарбий ва технологик салоҳиятини оширишга ёки мудофаа ва хавфсизлик соҳасини ривожлантиришга ёрдам берадиган товарлар ва технологиялар” транзитини тақиқлашни назарда тутади.
Чекловлар авиация ва космик саноат маҳсулотлари, ҳашаматли товарлар, темир ва пўлатнинг айрим турлари, шунингдек, Россияда рўйхатдан ўтган тиркамалар ва ярим тиркамаларни ташиш тақиқланади.
Осло, шунингдек, Россияга қарши санкциялар режимини четлаб ўтиш учун фойдаланиладиган мамлакатларга "айрим товарлар ва технологиялар" экспортига чекловлар киритишга тайёрлигини маълум қилди.