Бугун 26 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Норвегия болалар учун ижтимоий тармоқларни чеклайди

 Норвегия болалар учун ижтимоий тармоқларни чеклайди

Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре ҳукумат 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга чекловлар жорий этиш режасини маълум қилди, деб хабар бермоқда Норвегиянинг Verdens Gang (VG) нашри.

Ушбу чора-тадбирлар қонунни ўзгартиришни назарда тутади, ҳозирда ижтимоий тармоқлардан 13 ёшдан фойдаланишга рухсат беради. Расмийлар, шунингдек, ижтимоий тармоқларни шахсий маълумотларни йиғиш ва қайта ишлашда фойдаланувчиларнинг ёшини текширишга мажбурламоқчи.

Стёретаъкидлашича, бу осон кураш бўлмайди, чунки йирик технология компаниялари болалар манфаатларига зид ҳаракат қилади. Ёш авлодни интернетдаги зарарли контентдан асраш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Бош вазир бу режалар ҳақида Ставангерда ёш чекловларини жорий этиш тарафдори бўлган ота-оналар билан учрашув чоғида маълум қилди.

Норвегияда 2023 йил баҳорида фаоллар 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни талаб қилиб петиция бошлаган эди. Мурожаатни 11 мингдан ортиқ киши имзолаган.

Киритилди: 21:09 25.10.2024. Ўқилди: 243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!