Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси маълум қилишича, расмий рухсатсиз ва ноқонуний йўллар орқали ҳаж сафарини амалга оширган фуқаролар Саудия Арабистони томонидан депортация қилинади.
Қўмитага кўра, огоҳлантиришларга қарамай, айрим турфирмалар ва учинчи давлатлар орқали юртдошларимизни ҳажга жўнатиш ҳаракатлари кузатилмоқда.
“Юртдошларимизни турли алдов йўллари билан ҳажга олиб боришни ваъда қилаётган фирибгарларга ишонмасликка чақирамиз”, — дейилади расмий хабарда.