Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ноқонуний шаърий никоҳ ўқиганлар 10 миллионгача жаримага тортилиади

Ноқонуний шаърий никоҳ ўқиганлар 10 миллионгача жаримага тортилиади

Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди:

✅Жиноят кодексининг 156-моддаси “Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш” дея номланди.

🔵Янги қонун асосида ушбу модданинг биринчи қисми санкцияси “базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади” тарзида ўзгартирилди.

✅Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 473-моддаси “Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш” дея номланди.

🔵Айни модданинг учинчи қисми “никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан, никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади” тарзида ўзгартирилди.

✅Янги қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс “Икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш” деб номланган янги 478-модда билан тўлдирилди.

🔵Унга кўра, икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, бундай қараш, ғоя ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек, бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Киритилди: 10:45 04.12.2023. Ўқилди: 1983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!