Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан тумани бўлим ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар К.Р. ва А.Ҳ. фуқаро Ф.Р.дан 4 500 АҚШ долларини 56,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.У. фуқаро Х.Х.дан 4 000 АҚШ долларини 49 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.