Ушбу хизматни 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида пилот лойиҳа сифатида, 2025 йилнинг якунига қадар эса республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш белгиланди.
Ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч ҳаракатида муаммолари бўлган болалар учун ижтимоий соҳа объектлари, таълим муассасаларига бориб келишига қулайлик яратиш мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати лойиҳаси ишга туширилади.
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан, ушбу хизматни 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида пилот лойиҳа сифатида, 2025 йилнинг якунига қадар эса республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш белгиланди.
Лойиҳа доирасида транспорт хизматлари:
Шунингдек, қарор билан хизматдан фойдаланганлик учун тўлов ва субсидия тизими ҳам жорий этилмоқда. Хусусан:
Субсидия шаклидаги тўловларни Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.