Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Нодирбек Абдусатторов "WR Chess" жамоасини тарк этди

A A A
Нодирбек Абдусатторов "WR Chess" жамоасини тарк этди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторовнинг "WR Chess" клубидаги фаолияти якунланди.

Бу ҳақда жамоа X (Twitter) саҳифаси орқали хабар берди.

"Нодирбек Абдусатторов "WR Chess" жамоасини 2 йиллик фаолиятидан сўнг тарк этади, у рапид ва блиц бўйича ўтадиган навбатдаги жамоавий жаҳон чемпионатида иштирок этмайди.

Иккита жаҳон чемпионлигини қўлга киритишимизга ёрдам берган Нодирбекга миннатдорчилик билдирамиз", дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, Абдусатторов шу кунларда Қатар пойтахти Дохада ўтказилаётган "Qatar Masters" мусобақасида иштирок этмоқда.

Киритилди: 22:11 04.12.2024. Ўқилди: 1009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!