Франция пойтахтида ўтаётган шахмат бўйича Freestyle Chess Grand Slam Paris турнирида чорак финал баҳслари бўлиб ўтди.
Нодирбек Абдусатторов тажрибали рақиб Магнус Карлсенга қарши дона суриб, мағлубиятга учради. Қора доналарда ютқазган Ўзбекистон вакили оқ доналарда дуранг қайд этди.
Энди Абдусатторов 5-ўрин учун баҳс олиб боради. Рақиб — Максим Ваше-Лаграв.