Бугун 3 август, 2021 йил, сешанба

O'ZB

Нодирбек Aбдусатторов ФИДЕ Жаҳон кубогида франсиялик таниқли гроссмейстерни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Нодирбек Aбдусатторов ФИДЕ Жаҳон кубогида франсиялик таниқли гроссмейстерни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги ФИДЕ Жаҳон кубоги тобора қизғин тус олмоқда.

Жаҳон кубогининг 1/32 финал босқичида ёш гроссмейстерларимиз Жаҳонгир Воҳидов, Жавоҳир Синдаров ҳамда Нодирбек Aбдусатторов дунё рейтингида ўзларидан анча юқорида турган номдор гроссмейстерларга қарши муносиб дона суришди.

Жумладан, Жавоҳир Синдаров ушбу босқичда перулик Хорхе Корини 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри 1/16 финал босқичига йўл олди.

Нодирбек Aбдусатторов эса франсиялик таниқли гроссмейстер Aниш Гири билан иккала партияда ҳам дуранг ўйнади. Бугун шахматчилар ўзаро ҳал қилувчи тай-брекда тўқнаш келишди. Унда Нодирбек дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири бўлган Aниш Гирини мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.

Жаҳонгир Воҳидов эса 1/16 финал йўлидаги илк баҳсда россиялик Павел Понкратовни мағлубиятга учратганди. Иккинчи партияда эса Понкратовнинг қўли баланд келди, якуний натижа – 1:1. Тай-брекда ҳам Павел Понкратовга омад кулиб боқди ва Жаҳонгир ортга қайтадиган бўлди.

22-июл куни бошланадиган 1/16 финал босқичида Нодирбек Aбдусатторов озарбайжонлик Васиф Дурарбайли билан кейинги босқич масаласини ҳал этса, Жавоҳир Синдоров жаҳон кубогининг 1/8 финали йўлида полшалик Пироун Каспернинг қаршилигини енгиб ўтиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, мусобақалар жорий йилнинг 5-августига қадар давом этади.

Киритилди: 00:35 22.07.2021. Ўқилди: 1777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!