Никоҳ шартномаси тузган жуфтликларни никоҳни қайд этганлик учун давлат божидан озод қилиш таклиф этилмоқда.
Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахоновага кўра, бу никоҳ шартномаси тузишни рағбатлантириш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган.
2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган. 2025 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 95,3 мингта, 2024 йилда эса 97,4 мингтани ташкил этган.
Янги тартиб ҳозирча таклиф ва қонун лойиҳаси даражасида.