Бу ҳақда Авангард газетаси хабар берди Федерал Йўл Хавфсизлиги Корпусининг (ФРСC) Нигер давлат қўмондони Кумар Тсуквам сўзларига асосланиб.
Унинг сўзларига кўра, портлаш содир бўлган пайтда яқин атрофдаги одамлар танкердан тўкилган ёқилғини йиға бошлаган.
"Ёқилғи олишга борганлар ҳам, уларни қутқаришга шошилганлар ҳам аланга ичида қолган", - дейди Тсуквам.
Нигер давлат фавқулодда вазиятлар агентлиги (НСEМА) бош директори Алҳажи Абдуллаҳи Баба-Араҳнинг айтишича, ҳозирда портлаш жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
"Жароҳатланганлар тиббий ёрдам кўрсатиш учун касалхонага ётқизилган ва жабрланганларнинг жасадларини олиб чиқиш бўйича ишлар олиб борилмоқда", - деди у.