Нигерия жанубидаги Дельта штатида ёнилғи ташувчи танкернинг портлаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди ва кўплар жабрланди, деб хабар беради Kazinform Анадолуга таяниб.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Варри – Бенин трассасида ёнилғи ташувчи танкер номаълум сабабларга кўра портлаб кетган.
Танкер портлаши сабабларини ўрганиш ишлари олиб бориляпти.
Жабрланганлар касалхонага ётқизилган.
Қурбонлар сони ортиши эҳтимоли бор.