Нигерияда вабо эпидемияси қурбонлари сони 156 нафарга етди.
Нигерия Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази маълумотларига кўра, 15 июлдан 21 июлгача мамлакатда вабо билан касалланган 170 та ҳолат аниқланган, уч киши касаллик туфайли вафот этган.
Шу тариқа Нигерияда январь ойи бошидан бери вабодан вафот этганлар сони 156 нафарга етди.
Республика бўйича жами 4809 та вабо инфекцияси аниқланган.
Вабо касаллигини Вибрио бактериялари келтириб чиқаради. У озиқ-овқат ва сув орқали юқади ва кучли диарея ва сувсизланишни келтириб чиқаради. Агар даволанмаса, ўлимга олиб келади.
Тоза сув этишмаслигидан ташқари, Нигерияда юқумли касалликлардан инфекция ва ўлим хавфи этарли тиббий хизматларнинг этишмаслиги билан кучаяди.
Мамлакатда безгак, полиомиелит, тиф иситмаси ва маймунчечак вируси тез-тез учрайди.