Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Нетаняху ядровий келишувга ўз шартларини қўяди

Нетаняху ядровий келишувга ўз шартларини қўяди

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняхунинг айтишича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги мумкин бўлган янги келишув Эроннинг барча ядровий иншоотларини йўқ қилиш ва унинг баллистик ракета дастури устидан назоратни ўз ичига олиши керак.

Ғарбий Қуддусдаги анжуманда сўзлаган Нетаняху самарали келишув Эронни ядровий қурол яратиш учун уранни бойитиш имкониятидан бутунлай маҳрум қилиши кераклигини таъкидлади.

Шунингдек, у музокараларда Эроннинг ракета дастурини муҳокама қилиш кераклигини қайд этди.

Шу билан бирга, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги сўзловчиси Исмоил Бағийнинг айтишича, Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги музокараларда мудофаа ва ракета масалалари кўтарилмайди ва муҳокама қилинмайди.

2018-йилда АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШни Эрон ядровий келишувидан чиқарган ва Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийга музокаралар ўтказишга чақирган мактуб йўллаган ва унда таҳдидлар ҳам бор эди.

Эрон бу хабарга Уммон орқали жавоб берди.

Кейинроқ Теҳрон ва Вашингтон икки раунд билвосита музокаралар ўтказди: 12 апрел куни Уммонда ва 19 апрел куни Римда. Ҳар икки томон тараққиётга эришаётганини айтди.

26 апрел куни Уммон пойтахти Маскатда Уммон ташқи ишлар вазири Бадр бин Ҳамед ал-Бусайдий воситачилигида музокараларнинг учинчи раунди бўлиб ўтди. Учрашувлар экспертлар даражасида ва юқори мартабали дипломатлар иштирокида ўтказилди.

Киритилди: 12:26 29.04.2025. Ўқилди: 840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!