Исроил бош вазири девони маслаҳатчиси Вашингтондаги учрашувда Биньямин Нетаньяху Дональд Трампга совға қилган олтин пейжер суратини намойиш этди.
"Бу пейжер бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг урушда бурилиш ясаган қарорини ва “Ҳизбуллоҳ”нинг маънавий руҳиятини йўққа чиқариш учун старт нуқтаси бўлганини ифодалайди", — деди Исроил бош вазири девони маслаҳатчиси Дмитрий Генделман.