Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Нетаньяху Трампга олтин пейжер совға қилди: Рамзий ишора борми?

Нетаньяху Трампга олтин пейжер совға қилди: Рамзий ишора борми?

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Оқ уйга ташрифи чоғида АҚШ собиқ президенти Дональд Трампга олтин пейжер совға қилди. Ушбу совға 2024 йил сентябрь ойида Исроил махсус хизматлари томонидан амалга оширилган мисли кўрилмаган операцияга ишора қилиши мумкин.

Ўша пайтда Моссад Ливанда фаолият юритувчи «Ҳизбуллоҳ» террористик гуруҳига яширин равишда портловчи моддалар жойланган пейжерларни етказиб берган эди. Ушбу қурилмалар бир вақтнинг ўзида портлатилиб, 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 3 мингга яқин одам жароҳат олди ва бу «Ҳизбуллоҳ»га жиддий зарба берди.

Ноёб совғанинг сурати Х ижтимоий тармоғида Илон Маск томонидан эълон қилинди. Олтин пейжер зайтун дарахтидан ясалган диск устига ўрнатилган бўлиб, унинг остида қуйидаги ёзув туширилган: «Президент Доналд Ж. Трампга – энг буюк дўстимиз ва энг буюк иттифоқдошимиз. Бош вазир Бинямин Нетаняху».

Пейжернинг ўзида эса қизиқ бир ёзув бор: «Иккала қўл билан босиш».

Киритилди: 04:14 08.02.2025. Ўқилди: 982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!