Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Нетаняху: Эрон билан кураш Исроилнинг минтақавий позициясини кучайтиради

Нетаняху: Эрон билан кураш Исроилнинг минтақавий позициясини кучайтиради

Исроил "ҳолдан тойдирувчи урушга тортилмайди", деди Бош вазир Бинъямин Нетаняху ва қўшимча қилди: “Эронга қарши тарихий операция мақсадларга эришилгунга қадар давом этади”.

Исроил етакчиси Ғазо бўйича эътибор сусайтирилмаслигини ва Эрон билан қарама-қаршилик нафақат Ғазодаги мақсадларга эришишда ёрдам беришини, балки Иброҳим келишувларини кенгайтириш учун ҳам шароит яратишини таъкидлади.

💬 “Бу биз тасаввур ҳам қилолмайдиган имкониятларни очади”, — деди Нетаняху.

Аввалроқ Саудия Арабистони Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатмаслигини, фақат Фаластин мустақил давлатга айланса, бу борада қадам ташлашини маълум қилганди. Қатарнинг позицияси ҳам худди шундай.

Иброҳим келишувлари доирасида Исроил Бирлашган Араб Амирликлари 🇦🇪, Баҳрайн 🇧🇭 ва Марокаш 🇲🇦 билан муносабат ўрнатган, бироқ бу жараёнга на Саудия Арабистони, на Қатар қўшилган.

Саудия Арабистони узоқ вақт давомида Исроил билан алоқаларни йўлга қўйишда муҳим номзод сифатида кўрилган эди, бироқ Ғазодаги Исроил агрессияси туфайли нормаллашув жараёни музлаб қолган.

Киритилди: 12:57 23.06.2025. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!