Исроил араб давлатлари билан тинчлик тарафдори, деди Бош вазир Бенямин Нетаняху БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида. Ўз нутқи давомида у иккита картани кўрсатди: «барака» ва «лаънат». «Барака» харитасида Саудия Арабистони, Уммон, Исроил ва Миср, «лаънатлар» харитасида эса Эрон, Сурия, Ироқ ва Ливан кўрсатилган.
Исроил Бош вазирининг сўзларига кўра, «барака» картаси Яқин Шарқдаги тинчлик ва фаровонликни англатади.
Нетаняху Саудия Арабистони билан тинчлик битими имзоланишига умид билдирди ва бу ҳар икки давлат хавфсизлиги ва иқтисодиёти учун муҳим қадам бўлишини ҳамда «Яқин Шарқни глобал тараққиёт марказига айлантиришга» ҳисса қўшишини таъкидлади.