Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 7 май куни Озарбайжонга ташриф билан боради. Бу ҳақда Исроил бош вазири идорасига таяниб The Times of Israel нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, Нетаняхунинг ташрифи 11 майга қадар давом этади.
Қайд этилишича, 8 май куни Нетаньяху Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва яҳудий жамияти аъзолари билан учрашади.
Шунингдек, нашрнинг таъкидлашича, Озарбайжон Гаагадаги Халқаро жиноий суднинг аъзоси эмас, шунинг учун Нетаньяхунинг ҳибсга олиниши хавфи йўқ.
"Кан" маълумотларига кўра, ташриф давомида Нетаньяху Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан икки давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.
Исроил бош вазирининг Озарбайжонга аввалги ташрифи 2016 йилда бўлган.