Россия спорт кураши федерацияси президенти Михаил Мамиашвили Озарбайжоннинг эркин кураш бўйича Россия ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги дўстона учрашув ўтказилиши мумкин бўлган мамлакатлар қаторида эканлигини маълум қилди.
"Нима учун Ўзбекистон ва Озарбайжонга тўхталяпмиз? Бугунги кунда Америка визаларини тўлиқ олиш - муаммо, - дейди Мамиашвили ТАССга берган интервьюсида. - Биз америкалик ҳамкасбларимиздан имконсиз нарсани талаб қила олмаймиз." "Улар буни зўр иштиёқ билан қилишарди, лекин бу уларнинг майдони эмас. Россия ҳудудида UWW ҳомийлигида тадбирлар ўтказиш, айтайлик, ҳозирча тавсия этилмаяпти.
Биз Ўзбекистон фойдасига моилмиз, бунинг сабаблари бор, ҳеч қандай парда ортидаги иш эмас, фақат техник афзалликлар мавжуд. Аммо Қозоғистон, Озарбайжон - уларда кураш миллий спорт тури, бу улкан анъаналар, дўстона муносабатлар дегани. Ўртамизда ҳеч қандай расмиятчилик йўқ. Улар ҳам қабул қилишга тайёр турибди.
Июль ойининг охирига режалаштирмоқдамиз. Бу ички сараловни ҳисобга олганда барча иштирокчилар учун қулай. Бокс ва кураш бўйича ўтказиладиган учрашувлар доимо ажойиб тадбирлар бўлиб келган. Бундай жамоавий мусобақалар Совет Иттифоқи давридан бошлаб катта қизиқиш уйғотиб келган.
У ерда кучсиз таркиблар бўлмайди. Шунингдек, катта миқдордаги соврин жамғармаси ҳам кўзда тутилмоқда.
Айтишим мумкинки, ишчи шиоримиз: "Тинчлик учун кураш". Шунинг учун, агар бу учрашув амалга ошса, бу жуда рамзий маъно касб этади," - деди Мамиашвили.