Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Доналд Трамп билан телефон орқали суҳбатда ундан Эронга қарши зарбаларни қайта бошлашни талаб қилди. Бу ҳақда Ахios хабар берди.
Нашр манбаларига кўра, Нетаняҳу Трампдан Конгрессга оралиқ сайловлардан сўнг Эронга зарба беришни бошлашни сўраган. Бироқ АҚШ президенти ҳозирча ҳарбий ҳаракатлар ўрнига Қатар воситачилигида Теҳрон билан олиб борилаётган музокараларга имкон бериш тарафдори. Нетаняҳу эса бу музокаралардан хавотирда.
Трамп Эронга қарши аввалги ҳарбий амалиётлардан олдин (2025йил июн ва 2026йил феврал ойларида) ҳам иккита стратегияга амал қилган. Хусусан, келишувга эришишга ҳаракат қилган ва бир вақтнинг ўзида жанговар ҳаракатларни бошлашга тайёргарлик кўрган. 2026 йил июн ойида АҚШ ва Эрон ўт очишни тўхтатишга келишиб олган, бироқ кўп ўтмай ҳар икки томон бир-бирини тинчлик режимини бузганликда айблаган.
Октябр ойи охирида АҚШ Форс кўрфази давлатларини оралиқ сайловлардан сўнг минтақада қисқа, аммо шиддатли ҳарбий амалиёт ўтказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Шу билан бирга, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Муҳсин Ризоий билан боғланиб, Теҳрон ва Вашингтон ўртасида келишувга эришиш учун етарлича умумий нуқталар бор-йўқлигини аниқлашга уринган.