Непалда жипнинг жарликка қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 нафарга етди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
Полиция маълум қилишича, йўловчилар тўлин ой куни муносабати билан диний маросимларда иштирок этиш учун Джалджалага йўл олган.
Қутқарув ишлари давом этмоқда. Дастлабки тахминларга кўра, ёмғир сабабли йўлнинг сирпанчиқ бўлиши фожиага олиб келган бўлиши мумкин.