Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Немис сиёсатчиси: "Бербок БМТ Бош Ассамблеяси раҳбари бўлиш орқали ўз карьерасини тожини қўймоқчи"

Немис сиёсатчиси: "Бербок БМТ Бош Ассамблеяси раҳбари бўлиш орқали ўз карьерасини тожини қўймоқчи"

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок БМТ Бош Ассамблеяси президенти бўлишни шунчаки “ўз карьерасини тожини қўйиш” учун истайди.

Бу ҳақда Германия конституцияси ва суверенитети бўйича кенгаш раҳбари Ральф Нимайер "РИА Новости" агентлигига маълум қилди.

"У ҳар доим шундай кўзга кўринган ролни ўйнашга, йирик раҳбар бўлишга ҳаракат қилган. Аслида бу лавозим бор-йўғи бир йилга берилади ва ҳеч қандай махсус топшириқни назарда тутмайди. Бир неча йиғилишлар ўтказиш керак ва бу лавозимдаги муддат тугайди", - деди у.

Унинг сўзларига кўра, у кейинчалик Бош Ассамблея раиси бўлганимни айтиши учун шунчаки ўз карерасини тожини қўймоқчи”, — дея хулоса қилди сиёсатчи.

Бунгача Focus нашри Бербокнинг БМТ Бош Ассамблеяси раҳбари лавозимига тайинланиши Берлинни ташкилот Хавфсизлик кенгашидаги ўриндан маҳрум қилиши мумкинлигини ёзган.

Киритилди: 10:54 06.05.2025. Ўқилди: 585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!